tg-me.com/hamzajumayev/1259
Last Update:
Бу йил кириш имтиҳонларида кириш балларининг ўта пастлиги жамоатчиликни хавотирга қўйди. "Биз 187 билан талаба бўлолмаганмиз, биз бошқача ўқирдик..." мазмунидаги гаплар урчиди.
Лекин, айрим жиҳатларни инобатга олишимиз керак, деб ўйлайман. Аввал кимнинг билими эмас хотираси кучли бўлса, Х вариант олса, "гаплашиб қўйган" бўлса юқори балл оларди. "Ахборотнома" ни қоридек ёдлаб ўқишга кирганмиз ўзимиз ҳам.
Ҳаққоний билим билан 10-15% абитуриент ўқишга кирса қолган аксарият "танка" орқали кирарди. Тестлар сотиларди.
Ҳозир эса бу нарсалар сезиларли камайган. Саволлар ўта кўплигидан ёдлашнинг имкони йўқ. Кимга қандай тест тушишини аввалдан уюштириб бўлмайди. Табиий ки, бунда кириш балли пасаяди.
Эртадан янги ўқув йили бошланади. Болаларим, жиянларим, яхши ўқинг! Шундай ўқинг ки, сизни билими пастликда айблаган тағоларинг ҳижолатдан ёрилай десин!
Куч- билимда!
@hamzajumayev
BY ТАҒО ТАЙМ
Share with your friend now:
tg-me.com/hamzajumayev/1259